Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида ватандошлар учун сайёр қабул ўтказилди
Апрель 19, 2026. 17:30 • 1 дақ
• 103АТИРАУ, 22 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Оқтов шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида доимий ва вақтинча бўлиб турган ватандошлар учун сайёр қабул ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Сайёр қабулда ватандошларга консуллик-ҳуқуқий масалалар юзасидан керакли маслаҳатлар берилди. Қабул доирасида Оқтов шаҳрига бориш имкониятига эга бўлмаган фуқароларга зарур консуллик хизматлари кўрсатилди ва тегишли маълумотномалар берилди.
Шу билан бирга, учрашув давомида Қозоғистон қонунчилигига риоя қилиш, интизомли бўлиш, Ўзбекистон обрўсига путур етказувчи ҳаракатларга йўл қўймаслик, радикал оқимлар ва ноқонуний гуруҳларга қўшилишнинг олдини олиш масалалари хусусида тўхталиб ўтилди.
Ҳамюртларга Ўзбекистон Миграция агентлиги орқали бошқа давлатларга уюшган ҳолда чиқиш масалалари тушунтирилди. Ватандошларга доимий алоқада бўлиш ва юзага келадиган саволлар бўйича мурожаат қилиш учун алоқа каналлари ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар тақдим этилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси

