Logo

Ўзбекистон ва Ироқ ўртасидаги божхона тарифлари муҳокама қилинди

Декабрь 27, 2025. 09:15 • 2 дақ

419
Ўзбекистон ва Ироқ ўртасидаги божхона тарифлари муҳокама қилинди
Ўзбекистон ва Ироқ ўртасидаги божхона тарифлари муҳокама қилинди
Ўзбекистон ва Ироқ ўртасидаги божхона тарифлари муҳокама қилинди
Ўзбекистон ва Ироқ ўртасидаги божхона тарифлари муҳокама қилинди

БОҒДОД, 5 январь. / “Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчихонаси дипломатларидан иборат делегациянинг Бағдодга ташрифи давомида Ироқ Божхона қўмитаси раҳбари Самир Қасим Давуд ҳамда Анбар провинцияси Савдо палатаси раиси Омир Алавий билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ироқ Божхона қўмитаси раҳбари билан суҳбатда Ўзбекистондан экспорт юклари Ироққа келганда амалга ошириладиган тартиблар, қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) ва божхона тўловидан ташқари мавжуд тўловлар муҳокама қилинди.

Томонлар Ироққа маҳсулотлар экспорт қилинишида давлатлар учун алоҳида божхона тарифлари мавжудлиги, икки давлат божхона қўмиталари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда бу борада тегишли битимни ишлаб чиқиш масаласида фикр алмашди.

Ўзбекистондан Ироққа озиқ-овқат, мева-сабзавот маҳсулотларини, Ироқдан Ўзбекистонга хурмо ва бошқа турдаги маҳсулотларни экспорт қилишда “яшил коридор” тизимини йўлга қўйиш, “Baghdad International Fair” халқаро кўргазмасининг Ўзбекистон павильонида намойиш этиш учун олиб келинадиган маҳсулотларни Бағдодга киришида божхона текширувларини енгиллаштириш борасида ҳам фикр-мулоҳаза алмашилди.

Ўз навбатида, суҳбатдош Ироқда фақатгина божхона ва ҚҚС тўловлари мавжуд экани ҳамда у ҳам Ироқ Божхона қўмитаси томонидан назорат қилинишини маълум қилди. Ироқда божхона тарифлари ҳамма давлат учун бир хил қилиб белгиланган. Фақатгина Иордания билан ўзига хос тарифлар мавжуд.

Суҳбатдош дастлаб Ўзбекистон ва Ироқ божхона қўмиталари ўртасида ўзаро англашув меморандумини имзолаш маъқуллигини таъкидлади. Ўзбекистон товарлари учун “яшил коридор” масаласи Ироқ Савдо вазирлиги масъул экани қайд этилди.

Анбар провинцияси Савдо палатаси раиси билан учрашув чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари ва қўшма тадбирларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди.

Музокараларда 3 та асосий йўналиш: Ироқда Ўзбекистон корхоналарининг филиалларини очиш, Ироқда ўзбек экспортёр компанияларининг савдо уйларини ташкил этиш, ўзбек маҳсулотлари учун Бағдодда омборхоналарини ижарага олиш тартиблари юзасидан фикрлар алмашилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Samandar Xodjiyev

samandar@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш