Ўзбекистон ХМТнинг Польшадаги миссияси билан миграция ва бандлик соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Январ 25, 2026. 10:00 • 45 сония
• 78
ВАРШАВА, 25 январь. /“Дунё” АА/. Элчихона томонидан Халқаро миграция ташкилотининг (ХМТ) Польшадаги миссияси раҳбари Ливия Стип-Рековска билан учрашув ўтказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Учрашувда Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ)нинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Эндрю Грей ҳам онлайн тарзда иштирок этди.
Суҳбат давомида миграция масаласида икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик масалаларида фикр-мулоҳаза алмашилди. “Тошкент миграция ва мобиллик форуми – 2026”да поляк делегацияси иштирокини таъминлаш, ХМТ миссияси билан ҳамкорликда Польшада меҳнат ярмаркаларни ташкиллаштириш, ушбу давлатдаги ноқонуний мақомга эга бўлган фуқароларимиз учун амнистия қўллаш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, ХМТ билан ҳамкорликда “Аёл қисмати” ўзбек киносининг Варшава шаҳри кинотеатрларида тақдимотини ўтказиш билан боғлиқ масалалар ҳақида сўз юритилди.
Ўз навбатида, Ливия Стип-Рековска Польшадага миграцияга масъул бўлган ИИВ ва Чегара хизмати вакилларидан иборат юқори даражали делегациянинг мазкур форумда иштирокини таъминлаш бўйича поляк томони билан музокаралар олиб боришини маълум қилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
