Logo

Ўзбекистон дипломатлари Россиянинг Приморск ўлкасида ишлаётган ватандошларнинг иш ва яшаш шароитлари билан танишдилар

Январ 20, 2026. 18:22 • 51 сония

152
Ўзбекистон дипломатлари Россиянинг Приморск ўлкасида ишлаётган ватандошларнинг иш ва яшаш шароитлари билан танишдилар
Ўзбекистон дипломатлари Россиянинг Приморск ўлкасида ишлаётган ватандошларнинг иш ва яшаш шароитлари билан танишдилар

ВЛАДИВОСТОК, 21 январь. /“Дунё” АА/. Россиянинг Приморск ўлкасида фаолият олиб борувчи “D5 Engineering” МЧЖда меҳнат қилиб келаётган 125 нафар Ўзбекистон фуқаролари ва иш берувчи корхона раҳбари билан учрашув ўтказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Фуқароларимиз билан учрашув давомида уларнинг меҳнат фаолиятини олиб бораётган иш жойлари, яратиб берилган турар жой ва умумий овқатланиш бинолари, меҳнат шароитлари ҳамда иш ҳақларини ўз вақтида тўлаб берилиши каби масалалар ўрганиб чиқилди.

Шундан сўнг, уларга Бош консулхона томонидан олиб борилаётган ишларнинг мазмун-моҳияти, Россия ва Украина ўртасида бўлиб ўтаётган вазиятларга аралашмаслик лозимлиги, ёшлар орасида диний экстремистик ғояларни таъсирига тушиш, наркотик моддаларини ноқонуний айланишига жалб қилиниш ҳолатлари ортиб бораётгани тушунтирилди. Бундай ҳаракатлар жамият тараққиётига салбий таъсир қилиши таъкидланиб, уни бартараф этиш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.

Ватандошларга мамлакатимизда содир бўлаётган ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар, хорижда меҳнат қилаётган юртдошларимизни ижтимоий, ҳуқуқий, моддий ва маданий қўллаб-қувватлаш ҳамда хавфсиз меҳнат миграциясини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

xojabek@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш