Ўзбекистон ва Швеция компаниялари ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзолади
Июнь 19, 2026. 21:00 • 2 дақ
• 38
ТОШКЕНТ, 19 июнь. /“Дунё” АА/. Пойтахтимизда бўлиб ўтган V Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида “Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖ ва Швециянинг “TASCA” компанияси ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мазкур ҳужжат критик металлар соҳасида илғор технологияларни ривожлантириш, қийин эрийдиган қотишмалар ва металл кукунлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга қаратилган. Ушбу келишув юқори қўшилган қийматга эга технологик маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, замонавий саноат технологияларини амалиётга жорий этиш ҳамда критик минераллар соҳасидаги халқаро ҳамкорликни изчил мустаҳкамлашни кўзда тутади.
Лойиҳа илғор швед технологиялари асосида амалга оширилиши белгиланган бўлиб, бу критик хомашёни чуқур қайта ишлаш, юқори тозаликдаги металл кукунлари ишлаб чиқариш ҳамда экологик самарадорликни сезиларли даражада ошириш имконини беради.
Ушбу стратегик ҳамкорлик Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган юқори технологик маҳсулотларни халқаро бозорларга олиб чиқиш учун кенг имкониятлар яратади.
Бундан ташқари, имзоланган ҳужжат соҳага тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш, замонавий технологиялар трансферини таъминлаш ҳамда Ўзбекистоннинг глобал критик минераллар таъминоти занжиридаги ўрнини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси