Ўзбекистон павильони Истанбулдаги халқаро маданият фестивалида энг кўп ташриф буюрувчилардан бирига айланди

Июнь 19, 2026. 20:00 • 2 дақ

62
Ўзбекистон павильони Истанбулдаги халқаро маданият фестивалида энг кўп ташриф буюрувчилардан бирига айланди

ИСТАНБУЛ, 19 июнь. /“Дунё” АА/. Туркиянинг Баҳчешеҳир университетида халқаро маданият фестивали бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Унда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда университетда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар ҳамкорлигида мамлакатимизнинг миллий павильони ташкил этилди.

Тадбирда Туркияда аккредитациядан ўтган хорижий дипломатик ваколатхоналар, университет раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилари, шунингдек, минглаб талабалар ҳамда меҳмонлар иштирок этди.

Фестиваль иштирокчиларига Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий мероси, мамлакатнинг туризм салоҳияти, миллий анъана ва қадриятлари, сўнгги йилларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга бағишланган материаллар тақдим этилди.

Тадбир дастурхонига ўзбек палови тортилди. Миллий таом меҳмонлар томонидан юқори баҳоланди.

Шунингдек, Бош консулхона ходимлари фестиваль иштирокчилари билан қатор учрашув ва суҳбатлар ўтказиб, уларни Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишлари, ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар ҳамда илмий ва маданий алоқаларни ривожлантириш имкониятлари билан таништирди.

Фестиваль давомида Ўзбекистон павильони энг жозибадор майдонлардан бири сифатида эътироф этилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш