Logo

Ўзбекистон ва Венгрия қўшма таълим соҳасидаги ташаббусларни ишга тушириш масалаларини муҳокама қилмоқда

Февраль 09, 2026. 16:06 • 34 сония

57
Ўзбекистон ва Венгрия қўшма таълим соҳасидаги ташаббусларни ишга тушириш масалаларини муҳокама қилмоқда
Ўзбекистон ва Венгрия қўшма таълим соҳасидаги ташаббусларни ишга тушириш масалаларини муҳокама қилмоқда

БУДАПЕШТ, 9 февраль. /“Дунё” АА/. Мамлакатимиз элчиси Ойбек Шахавдинов Жон фон Нейман университети ректори Тамаш Фюлёп билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашув давомида олий таълим, илм-фан ва юқори малакали кадрлар тайёрлаш соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди.

Томонлар академик ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма таълим ташаббусларини амалга ошириш, талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинувини йўлга қўйиш имкониятларига алоҳида эътибор қаратди.

Музокаралар якунида Ўзбекистон ва Венгрия олий таълим муассасалари ўртасидаги шериклик ришталарини мустаҳкамлаш ҳамда икки мамлакат таълим тизими устуворликларига жавоб берадиган ҳамкорликнинг янги шаклларини ишлаб чиқишдан ҳар икки томон манфаатдор экани таъкидланди.

Томонларэришилганкелишувларниамалийҳаётгататбиқэтишмақсадидабелгиланганйўналишларбўйичадоимиймулоқотваўзаро

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш