Бахтиёр Саидов: Жорий йилги Ўзбекистон-Россия кун тартиби бой бўлиб, қатор икки ва кўп томонлама тадбирларни ўз ичига олади
Февраль 09, 2026. 15:15 • 34 сония
• 83
ТОШКЕНТ, 9 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Россия элчиси Алексей Ерховни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Алексей Ерхов жаноблари билан учрашдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон-Россия алоқаларининг ўтган йилдаги натижалари ва 2026 йилга мўлжалланган режаларини муҳокама қилдик. Кўплаб соҳаларда кузатилаётган ижобий динамикани таъкидладик, жумладан, 2025 йилда ўзаро савдо айланмаси 11 фоизга ўсди.
Мазкур йилнинг кун тартиби бой бўлиб, қатор икки ва кўп томонлама тадбирларни ўз ичига олади”.
“Дунё” АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
