Ўзбекистон ва Япония кадрлар тайёрлаш, бандлик ва инвестициялар соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди
Сентябрь 17, 2026. 21:30 • 2 дақ
• 88
ТОШКЕНТ, 17 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Токиода “Onodera User Run” компанияси президенти Жун Като билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Хорижий кадрларни тайёрлаш, танлаш ва ишга жойлаштиришга ихтисослашган Япониянинг “Onodera User Run” компанияси президенти жаноб Жун Като билан учрашдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Учрашувда Ўзбекистон фуқароларини Японияда иш билан таъминлаш бўйича компания лойиҳаларини қўллаб-қувватлашимизни билдирдик.
Суҳбат давомида Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам янги таълим марказларини ташкил этиш, ёшларни касбий тайёрлаш кўламини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдик.
Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги кадрлар тайёрлаш, бандлик ва инвестициялар соҳаларидаги ҳамкорликни ўзаро манфаатли янги лойиҳалар билан бойитишга тайёрмиз”.
“Дунё” АА фотосурати
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси