Logo

Лондонда энергетика соҳасидаги мавжуд муаммо ва истиқболлар муҳокама қилинди

Декабрь 04, 2025. 17:54 • 2 дақ

123
Лондонда энергетика соҳасидаги мавжуд муаммо ва истиқболлар муҳокама қилинди

ЛОНДОН, 9 декабрь. /“Дунё” АА/. Лондондаги Халқаро стратегик тадқиқотлар институтида энергетика хавфсизлиги бўйича конференция бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Жаҳоннинг етакчи таҳлил ташкилотидан бири бўлган Каспий сиёсий маркази томонидан ташкил этилган тадбирда турли мамлакатларнинг энергетика хавфсизлиги бўйича мутахассислари иштирок этди. Экспертлар энергетика соҳасини ривожлантиришнинг долзарб муаммолари ва истиқболларини муҳокама қилди.

Конференцияда сўзга чиққан Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов мамлакатимизнинг энергетика соҳасидаги кенг кўламли ислоҳотлари ва стратегик устувор йўналишлари ҳақида батафсил маълумот берди. Ўзбекистон иқтисодиёт ва аҳоли сонининг жадал ўсиши шароитида энергетика хавфсизлигини таъминлашга асосий вазифа сифатида қараётгани таъкидланди.

Сўнгги беш йилда энергетика соҳасига 20 миллиард доллар инвестиция жалб қилиниб, умумий қуввати 9,6 ГВт бўлган янги генерация қувватлари ишга туширилди, шундан 3,5 ГВт қуёш ва шамол электр станцияларига тўғри келади. Мамлакат 2030 йилга бориб қайта тикланадиган энергия манбалари улушини 54 фоизга етказиш ва иссиқхона газлари чиқиндиларини сезиларли даражада камайтириш ниятида.

Шунингдек ўқинг

Ўзбекистоннинг минтақавий энергетика барқарорлигини мустаҳкамлаш, Марказий Осиё мамлакатлари ва Озарбайжон билан қўшма лойиҳаларни илгари суриш, Европага “Яшил энергетика йўлаги” ташаббусини амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларига алоҳида эътибор қаратилди.

Муҳокамалар чоғида иштирокчилар Ўзбекистоннинг яшил энергетика соҳасидаги тараққиётига юқори қизиқиш билдириб, қайта тикланадиган манбаларга сармоя киритиш, энергия ресурсларини диверсификация қилиш ва замонавий инфратузилмани ривожлантириш муҳимлигини қайд этди.

Иштирокчилар узоқ муддатли энергетик барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш учун мулоқотни мустаҳкамлаш ва қўшма лойиҳаларни илгари суриш зарурлигини таъкидлаб, келгусидаги ҳамкорликка тайёр эканини билдирди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Samandar Xodjiyev

samandar@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш