Абу-Дабидаги халқаро кўргазмада Ўзбекистон асали намойиш этилди
Октябрь 07, 2026. 19:30 • 2 дақ
• 86
АБУ-ДАБИ, 7 октябрь. /“Дунё” АА/. Абу-Дабида ўтказилаётган “Global Food Week” халқаро озиқ-овқат кўргазмасида Ўзбекистоннинг “Jizzah Zomin asali” компанияси ҳам иштирок этмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбир БАА вице-президенти Мансур бин Зоид Ол Наҳаён ҳомийлигида ўтказилмоқда. Кўргазманинг очилиш маросимида қатор давлатлар ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
БАА ташқи савдо вазири Тани Ал Зеяуди ҳамда Абу-Даби қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги агентлиги бош директори Тареқ Ал Амери ушбу нуфузли тадбирнинг аҳамияти ҳақида сўз юритди.
Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги ташаббуслар ва илғор ёндашувларни намойиш этиш, соҳадаги долзарб тенденцияларни муҳокама қилиш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва янги ишбилармонлик алоқаларини йўлга қўйиш кўргазманинг асосий вазифаларига айланди.
“Jizzah Zomin asali” компанияси кўргазмада 20 дан ортиқ турдаги маҳсулотларини намойиш этиб, ўзбек товарларини халқаро бозорларга олиб чиқиш ва хорижий ҳамкорлар билан алоқалар ўрнатиш имкониятига эга бўлди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси