Logo

Германия пойтахтида ўзбек каштачилиги бўйича маҳорат дарси ташкил этилди

Декабрь 28, 2025. 11:52 • 59 сония

130
Германия пойтахтида ўзбек каштачилиги бўйича маҳорат дарси ташкил этилди
Германия пойтахтида ўзбек каштачилиги бўйича маҳорат дарси ташкил этилди
Германия пойтахтида ўзбек каштачилиги бўйича маҳорат дарси ташкил этилди

БЕРЛИН, 28 декабрь. /“Дунё” АА/. Германия пойтахтида ўтказилган “Уйқаш оламлар” кўргазмаси доирасида немис амалий санъат мухлислари учун ўзбек каштачилиги ҳунармандлари билан учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Берлиндаги “QGalerie” кўргазмалар уйида бўлиб ўтган учрашувда германиялик рассом ва санъаткорлар, Гумбольдт университети талабалари, санъат ва ҳунармандчиликка қизиқувчи жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Тадбирда бухоролик таниқли каштачи ва тадбиркор Шаҳноза Шарипова ўз тажрибалари билан ўртоқлашди. У ўзбек каштачилиги ва сўзаналари тарихи, турли ва ҳудудларда шаклланган йўналишлари ҳақида тўхталиб ўтди. Сўзаналарда ўз ифодасини топган минг йиллик халқимиз ижодкорлик қобилияти ҳақида сўзлади.

Иштирокчилар юртимизда минг йиллик тарихга эга халқ ҳунармандчилиги турларини “Устоз-шогирд” анъаналари асосида келажак авлодга етказиш, умуминсоний бойлик бўлган қадимий халқ ижоди намуналарини замонавий руҳ асосида қайта жонлантириш борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Тадбир давомида ватандошларимиз Зайнаб Расулова ва Нилуфар Саттарова томонидан ўзбек каштачилиги бўйича маҳорат дарси ташкил этилди. Унда иштирокчилар кашта ва сўзана тикиш сир-асрорларидан бохабар бўлди. 

“Ўзим ҳам тикишнинг ҳар хил турлари билан шуғулланаман. Энди ўзбек каштачилиги бўйича ҳам маҳоратимни оширмоқчиман. Бундай тарихий анъаналар йўқолиб кетмасдан уларни келажак авлодга етказиш жуда муҳим”, - дейди тадбир меҳмони Катя Клайнке.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dildora Azimova

dildora@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

xojabek@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш