Logo

Хитойдан табрик: 2026 йил Хитой – Ўзбекистон муносабатларини ривожлантиришда муҳим давр бўлади

Декабрь 28, 2025. 11:15 • 49 сония

155
Хитойдан табрик: 2026 йил Хитой – Ўзбекистон муносабатларини ривожлантиришда муҳим давр бўлади

ПЕКИН, 28 декабрь. /“Дунё” АА/. ХХР Давлат кенгаши ҳузуридаги Европа ва Осиё ижтимоий ривожланиш институти Илмий кенгаши раҳбари Ли Юнцюань Ўзбекистон халқини кириб келаётган янги йил байрами билан қутлади:

– Бутун Ўзбекистон халқини яқинлашаётган Янги йил байрами билан самимий муборакбод этаман!

Ўйлайманки, 2026 йил ҳам Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик ва шериклик муносабатлари янада ривожланиб, янги-янги лойиҳалар амалга оширилади.

Ўтаётган йилга назар ташлар эканмиз, мамлакатингиз “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга оширишда улкан ютуқларни қўлга киритганига гувоҳ бўламиз.

Ўзбекистондаги ислоҳотлар жараёнини доимий равишда кузатиб бораман. Давлатингизда том маънода – ақл бовар қилмас янгилик ва ўзгаришлар рўй бермоқда. Халқ манфаатларига йўналтирилган, инсонпарварлик руҳи билан йўғрилган ислоҳотлар аҳоли турмуш тарзининг янада юксалиши, мамлакат ободлиги ва тараққиётида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Келажакка назар ташлаб, ишонч билан айта оламанки, Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик алоқалари янада кенгайтирилиб, биргаликда ташаббуслар амалга оширилса, ютуқларимиз бундан-да юксак бўлади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Samandar Xodjiyev

samandar@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

xojabek@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш