Хиросима аҳолиси атом бомбардимонининг 81 йиллиги муносабати билан жаҳон етакчиларини ядро қуролини йўқ қилишга чақирди

Август 07, 2026. 11:00 • 2 дақ

46
Хиросима аҳолиси атом бомбардимонининг 81 йиллиги муносабати билан жаҳон етакчиларини ядро қуролини йўқ қилишга чақирди

ТОШКЕНТ, 7 август. /“Дунё” АА/. Кеча кучайиб бораётган глобал кескинлик фонида Хиросима аҳолиси жаҳон етакчиларини ядро қуролини йўқ қилишга даъват этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Kyodo News” ахборот портали маълумотига кўра, 1945 йил 6 август куни Америка бомбардимончи самолёти “Энола Гей” шаҳарга уран бомбасини ташлаган вақт – эрталаб соат 8:15 да бир дақиқалик сукут сақланган. Бу фожиа оқибатида йил охиригача 140 мингга яқин одам ҳалок бўлган эди.

Маросим портлаш эпицентри яқинида жойлашган Тинчлик ёдгорлик боғида бўлиб ўтди.

“Ядро қуролининг ғайриинсонийлигини эътибордан четда қолдириш охир-оқибат Хиросима ёки Нагасаки фожиаларининг такрорланишига олиб келиши мумкин”, – дея таъкидлади Хиросима мэри Кадзуми Матсуи ҳар йилги хотира маросимида ўқиб эшиттирилган Тинчлик декларациясида.

Унинг бу огоҳлантириши Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома бўйича сўнгги кўриб чиқиш анжуманида умумий келишувга оид ҳужжатни ишлаб чиқиш имкони бўлмаганидан сўнг янгради.

Хиросимадаги маросимда 121 мамлакат ва минтақа ҳамда Европа Иттифоқи вакиллари иштирок этди.

Бош вазир Санаэ Такаичи ўз нутқида Япония ядро қуролига эга бўлмаслик бўйича уч тамойилга содиқ қолишини ҳамда уруш даврида ядровий фалокат даҳшатларини бошдан кечирган ягона мамлакат сифатида ядро қуролидан холи дунё яратиш йўлида астойдил ҳаракат қилишни ўз бурчи деб билишини таъкидлади.

БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг баёнотида “бўлиниш ўрнига мулоқотни” афзал кўришга чақирилган. Баёнотни Бош котиб ўринбосари, қуролсизланиш масалалари бўйича Олий вакил Идзуми Накамитсу ўқиб эшиттирди.

“Kyodo News” сурати

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш