Фарғона вилояти делегацияси Малайзиядаги ватандошлар билан учрашди

Июнь 02, 2026. 17:55 • 2 дақ

52
Фарғона вилояти делегацияси Малайзиядаги ватандошлар билан учрашди
Фарғона вилояти делегацияси Малайзиядаги ватандошлар билан учрашди
Фарғона вилояти делегацияси Малайзиядаги ватандошлар билан учрашди

КУАЛА-ЛУМПУР, 2 июнь. /“Дунё” АА/. Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги делегация Малайзияга ташрифи доирасида ушбу мамлакатдаги ватандошлар билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Малайзия олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар, “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари, Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Куала-Лумпурдаги вакиллари, Малайзиянинг турли компанияларида меҳнат қилаётган юртдошларимиз иштирок этди.

Учрашувда Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев иштирокчиларга мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда хориждаги ватандошларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди.

Ўз навбатида, Хайрулло Бозоров Ўзбекистонда сифатли таълим олиш, илмий тадқиқотлар олиб бориш ва меҳнат бозорида талаб юқори бўлган замонавий касбларни эгаллаш учун кенг имкониятлар яратилаётганини таъкидлади.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликни кенгайтириш ва ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат дастурларини амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув давомида ёш ватандошларнинг янги ғоя ва ташаббуслари муҳокама қилиниб, уларни қизиқтирган масалалар юзасидан тегишли тавсия ва тушунтиришлар берилди.

Тадбир иштирокчилари хорижда орттирган билим ва кўникмаларини Ўзбекистоннинг янада тараққий этиши йўлида қўллашга ҳамда мамлакат равнақига муносиб ҳисса қўшишга тайёр эканини билдирди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш