Ереванда Ўзбекистон–Арманистон ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди
Сентябрь 08, 2026. 17:30 • 2 дақ
• 39
ТОШКЕНТ, 8 сентябрь. /“Дунё” АА/. Кеча Ереванда Ўзбекистон ва Арманистон ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, делегацияларга ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари Бобур Усмонов ва Мнацакан Сафарян бошчилик қилди.
Сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳар томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди. Олий ва юқори даражадаги мулоқотлар чоғида белгиланган вазифалар ижросининг бориши кўриб чиқилди.
Икки томонлама ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини кенгайтириш ва халқаро майдонларда ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш бўйича фикр-мулоҳаза алмашилди.
Саноат кооперацияси, транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалиги, рақамли технологиялар, туризм ва таълим соҳаларидаги мавжуд салоҳиятдан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилди.
Икки томонлама кун тартибидаги кенг кўламли масалалар бўйича амалий ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги яқин мувофиқлаштирувни давом эттиришга келишиб олинди.
“Дунё” АА сурати
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси