Logo

Ҳатайда янги “Бухоро” масжиди очилди

Апрель 13, 2026. 08:10 • 55 сония

152
Ҳатайда янги “Бухоро” масжиди очилди
Ҳатайда янги “Бухоро” масжиди очилди

АРСУЗ, 13 апрель. /“Дунё” АА/. Туркиянинг Хатай вилоятида Ўзбекистон томони иштирокида қурилган янги масжид фойдаланишга топширилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Масжидга Туркиянинг мураккаб даврлардан бирида ўзбек халқи кўрсатган беғараз ёрдами ва бирдамлиги учун миннатдорчилик рамзи сифатида “Бухоро” номи берилди.

Шунингдек ўқинг

Янги ибодат маскани 3200га яқин хонадонни ўз ичига олган йирик турар-жой массивининг марказида жойлашган бўлиб, бир вақтнинг ўзида 500 кишини ўз ичига сиғдира олади. Бино замонавий архитектура, қулай шароитлар ва эстетик дизайни билан ажралиб туради.

Тадбир якунида иштирокчилар мазкур лойиҳа икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатлар ва гуманитар ҳамкорликнинг янада мустаҳкамланишига хизмат қилишини таъкидладилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш