Новосибирскда ватандошларга меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича тушунтириш берилди
Сентябрь 20, 2026. 12:00 • 56 сония
• 77
НОВОСИБИРСК, 20 сентябрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимиз Бош консулхонаси ва Миграция агентлиги вакиллиги ҳамкорлигида Новосибирскда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Суҳбат давомида ватандошларга консуллик-ҳуқуқий масалалар бўйича маълумотлар берилди. Хусусан, иш берувчилар томонидан иш ҳақининг ўз вақтида тўланиши, меҳнат ҳуқуқларига риоя этилиши масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Фуқароларга иш ҳақи асоссиз кечиктирилган тақдирда зудлик билан Бош консулхона ёки Миграция агентлиги вакиллигига мурожаат қилиш зарурлиги тушунтирилди. Бу каби мурожаатлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва амалий кўмак кўрсатилиши таъкидланди.
Шунингдек, Бош консулхона томонидан зарур ҳужжатларни расмийлаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида доимий кўмак кўрсатилиши маълум қилинди.
Учрашув доирасида бир нафар ҳамюртимизга тезкорлик билан моддий ёрдам кўрсатилди. Яна бир юртдошимизга Ўзбекистонга қайтиш учун сертификат берилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси