Исломобод шаҳрида Ўзбекистон Президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
Февраль 05, 2026. 19:05 • 24 сония
• 47
ТОШКЕНТ, 5 февраль. /“Дунё” АА/. Бугун Покистон Бош вазирининг қароргоҳида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ўзбекистон етакчиси матбуот хизмати маълумотига кўра, олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди. Давлат мадҳиялари янгради.
Шавкат Мирзиёев ва Шаҳбоз Шариф расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.
Биргаликда суратга тушилгандан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Покистон пойтахтида Тошкент кўчаси ва Бобур боғи бўлади
Президент•Февраль 05, 2026. 20:39
Ўзбекистон Президенти ва Покистон Бош вазири стратегик шерикликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб бердилар
Президент•Февраль 05, 2026. 19:55
Россиянинг Олтой ўлкасида ишлаётган ватандошларнинг мавжуд муаммо ва камчиликлари ҳал этилди
Меҳнат миграцияси•Февраль 05, 2026. 19:30
Ўзбекистон Президенти Покистон Бош вазири ўринбосарини қабул қилди
Президент•Февраль 05, 2026. 18:31
Барчаси
