Ўзбекистон ва Покистон хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
Декабрь 11, 2025. 10:09 • 2 дақ
• 112
ИСЛОМОБОД, 11 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Покистон мудофаа вазири Хаважа Асиф билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Суҳбат чоғида сиёсий, ҳарбий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорликни изчил давом эттириш, минтақада барқарорлик ва иқтисодий интеграцияга кўмаклашиш борасидаги саʼй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Вазир Хаважа Асиф Покистон умумий тарих, маʼнавий қадриятлар, маданият ва анʼаналар боғлаб турган Ўзбекистон билан қардошлик муносабатларини ривожлантиришга катта аҳамият қаратаётганини таʼкидлади. Унинг айтишича, ушбу умумий жиҳатлар икки мамлакат халқларини бир-бирига яқинлаштиради ва икки томонлама ҳамкорликни яна-да кенгайтириш учун мустаҳкам асос яратади.
Расмий Тошкентнинг минтақавий хавфсизликни таʼминлаш, Афғонистондаги вазиятни тартибга солишга кўмаклашиш ва қўшма инфратузилма ташаббусларини илгари суришдаги муҳим роли алоҳида қайд этилди.
– Афғонистондаги барқарорлик халқаро хавфсизлик учун муҳим аҳамиятга эга, – деди у. – Қўшма инфратузилмавий лойиҳаларни, энг аввало, минтақавий логистика ва савдони ривожлантиришга кучли туртки бериши мумкин бўлган “Ўзбекистон - Афғонистон - Покистон” темир ёъл лойиҳасини амалга ошириш кенг имкониятлар очиши мумкин.
Покистон мудофаа вазири Ўзбекистонга аввалги ташрифларини хусусан, Самарқандга сафарини илиқ хотирлади ҳамда Бухоро ва Хивага ҳам бориш истагини билдирди.
Учрашув чоғида Ўзбекистон-Покистон муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболларига эʼтибор қаратилди. Ўзаро ҳамкорлик энг олий даражада фаол ривожланаётгани таʼкидланди.
Ҳарбий соҳадаги алоқалар қайд этилди. Жумладан, 2025 йилда икки мамлакат мудофаа вазирликлари биргаликда кўплаб қўшма тадбирларни амалга оширди.
Томонлар фаол маданий-гуманитар, таʼлим ва туризм алмашинувлари ёълга қўйилганини таʼкидладилар.
Покистон вакили, Тошкентдан Исломобод ва Лаҳорга қўйилган тўғридан-тўғри авиақатновларни олқишлади ҳамда Покистоннинг “Аир Сиал”, “Флй Жинна”, “Аир Блуе” ва бошқа хусусий авиакомпанияларининг Карачидан Тошкентга парвозларини ёълга қўйиш ғоясини илгари сурди.
Учрашув якунида ўзаро ҳамкорлик масалаларини батафсил муҳокама қилиш учун турли даражадаги делегацияларнинг ўзаро ташрифларини ташкил этишга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади
Буюк Британиялик журналистга “Олтин қалам” миллий мукофоти топширилди
Ўзбекистонда сифатли мева-сабзавот навларини яратишда Британия тажрибаси қўлланилади