Маскатда Ўзбекистон ва Ўмон ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди
Июль 01, 2026. 12:00 • 50 сония
• 75
ТОШКЕНТ, 1 июль. /“Дунё” АА/. Кеча Маскат шаҳрида Ўзбекистон ва Ўмон ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, делегацияларга Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев ва Ўмон ташқи ишлар вазири ўринбосари Халифа ал-Харисий бошчилик қилди.
Музокараларда икки давлат ўртасида сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш, халқаро ташкилотлар доирасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, долзарб халқаро ва минтақавий мавзулар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси