Швециядаги ватандошлар иштирокида ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди

Июль 01, 2026. 12:30 • 2 дақ

53

СТОКГОЛЬМ, 1 июль. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Швециядаги элчихонаси ташаббуси билан анъанавий тўртинчи футбол турнири ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мусобақада Швеция, Норвегия ва Латвияда истиқомат қилаётган ватандошлардан ташкил топган жамоалар иштирок этди. Шунингдек, Швецияда фаолият юритаётган қирғиз ва афғон диаспоралари вакиллари ҳам ўз жамоалари билан турнирга қўшилди.

Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой ўтган мусобақа якунига кўра, “Maksimum” жамоаси ғолибликни қўлга киритиб, махсус кубок билан тақдирланди. Совриндорларга диплом, медаль ва эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, “Энг яхши дарвозабон” ва “Энг яхши ҳужумчи” номинациялари ғолиблари ҳам алоҳида тақдирланди.

Шунингдек ўқинг

Тадбир доирасида ташкил этилган маданий дастур ўзбек эстрада хонандаси Мустафонинг чиқиши билан янада файзли тус олди. Унинг ижросидаги қўшиқлар иштирокчилар ва меҳмонлар томонидан илиқ кутиб олинди.

Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, турнир 500 нафардан ортиқ иштирокчи ва мухлисни бирлаштирди. Бундай спорт тадбирлари хорижда истиқомат қилаётган ўзбек диаспораси вакиллари ўртасидаги ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ўзаро алоқаларни кенгайтириш ҳамда Марказий Осиё халқлари ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш