Ўзбекистон–Туркия муносабатларини янада фаоллаштириш масаласи муҳокама қилинди
Июнь 25, 2026. 20:30 • 52 сония
• 56
ТОШКЕНТ, 25 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Мирвоҳид Азимов Туркия элчиси Уфук Улуташ билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги кенг қамровли стратегик шерикликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, савдо, туризм, таълим соҳаларидаги икки ва кўп томонлама алоқаларни янада фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Туркий давлатлар ташкилоти фаолиятининг долзарб жиҳатлари, жумладан, ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ташкилот доирасида жорий йилда ўтказилиши режалаштирилган тадбирларга тайёргарлик кўриш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
“Дунё” АА сурати
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси