Минскда ўзбекистонлик ва беларуслик талабалар ўзбек тили байрамини нишонлади
Октябрь 21, 2026. 18:30 • 56 сония
• 18МИНСК, 21 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбек тили байрами муносабати билан Минскдаги Ғулом Ёқубов номидаги 36-умумтаълим мактаби ўқувчилари, Беларусь давлат авиация академияси ҳамда Беларусь давлат информатика ва радиоэлектроника университети талабалари иштирокида видеотабриклар ва флешмоблар тайёрланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ушбу ташаббуслар ўзбек тилини оммалаштириш, миллий маданий меросни асраб-авайлаш ва Ўзбекистон ҳамда Беларусь ёшлари ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга қаратилди.
Талабалар флешмобида атоқли ўзбек шоирлари, олимлари ва давлат арбоблари ҳақида маълумот берилди, бир-бирларининг Ўзбекистон тарихи ва маданияти ҳақидаги билимлари синовдан ўтказилди. Беларуслик талабалар ўзбекча сўз ва иборалар билан таништирилди.
Ўз навбатида, мактаб ўқувчилари тенгдошларини байрам билан табриклаб, халқлар ўртасидаги дўстлик, тинчлик ва ўзаро ҳурматнинг қадри ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси


