Logo

Киев музейида Темурийлар даврига оид экспонатлар сақланмоқда

Март 09, 2026. 15:01 • 47 сония

53
Киев музейида Темурийлар даврига оид экспонатлар сақланмоқда

КИEВ, 9 март. /“Дунё” АА/. Киев музейида Амир Темур ва темурийлар даврига оид экспонатлар топилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мамлакатимизнинг Украинадаги элчихонаси маълумотига кўра, Киевдаги Богдан ва Варвара Ханенко номидаги Миллий санъат музейида Темурийлар даврига оид 40 га яқин экспонат сақланмоқда.

Читайте также

Гап сирланган ярим шар шаклидаги сопол буюмлар – қора, кўк ва феруза рангли нақшлар билан безатилган шаффоф сирланган коса ва идишлар ҳақида бормоқда. Бу буюмлар темурийлар даври бадиий анъаналарига мансуб бўлиб, ҳозирда музей коллекциясида асралмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш