Logo

АҚШда ўқиётган ўзбекистонлик бўлажак лидерлар билан мулоқот бўлиб ўтди

Март 09, 2026. 16:01 • 2 дақ

33
АҚШда ўқиётган ўзбекистонлик бўлажак лидерлар билан мулоқот бўлиб ўтди
АҚШда ўқиётган ўзбекистонлик бўлажак лидерлар билан мулоқот бўлиб ўтди
АҚШда ўқиётган ўзбекистонлик бўлажак лидерлар билан мулоқот бўлиб ўтди

ВАШИНГТОН, 9 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси консуллик бўлими ходимлари АҚШ мактабларида FLEX (“Бўлажак етакчилар алмашинуви”) дастури бўйича таҳсил олаётган ўқувчилар билан онлайн мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Суҳбат давомида ёшларнинг ўқиш ва яшаш шароитлари, таълим ва янги муҳитга мослашиш жараёни, маҳаллий ўқувчи ва истиқомат қилаётган америкалик оила ўртасидаги ўзаро муносабатлар ҳақида фикр алмашилди.

Иштирокчиларга мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшларга яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида маълумот берилди. Шу билан бирга, консуллик рўйхатида туриш зарурати, маҳаллий қонун-қоидаларга риоя этиш, тақиқланган тадбирларга қўшилмаслик, миллий қадриятларга ёд ғоялардан эҳтиёт бўлиш лозимлиги тўғрисида тушунтириш-профилактика ишлар олиб борилди.

Ўқувчилар доим давлат ҳимоясида эканини ҳис қилиши, зарурат туғилганда ваколатхона билан зудлик билан боғланиш мумкинлиги, яратилаётган имкониятлардан мамнун эканини қайд этди.

Элчихона дипломатлари ёшларни Ўзбекистон ҳукумати номидан Мэриленд ва Виржиния штатларида ташкил қилинаётган ифторлик тадбирларида иштирок этиш учун таклиф қилди.

Мулоқот чоғида ёшлар FLEX дастури орқали олаётган билими ва орттираётган кўникмаларини Ўзбекистонда татбиқ қилиш ҳамда янги таклиф ва ташаббусларни Ватанга олиб киришга бўлган иштиёқини намойиш этди.

 

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш