Logo

Мушкул вазиятга тушиб қолган ҳамюртимиз ватанга қайтарилди

Декабрь 29, 2025. 12:42 • 33 сония

109
Мушкул вазиятга тушиб қолган ҳамюртимиз ватанга қайтарилди

ВАРШАВА, 29 декабрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Польшадаги элчихонасига Қашқадарёда туғилган Ўзбекистон фуқароси мушкул аҳволга тушиб қолгани сабабли вақтинча ётоқ жой ва ватанга қайтишида ёрдам сўраб мурожаат қилган, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Элчихона ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда мурожаатчидан ариза қабул қилиниб, ётоқ жой билан таъминланган.

Халқаро миграция ташкилоти кўмагида унга авиачипта расмийлаштирилган ҳамда унинг ватанимизга хавфсиз тарзда қайтиши таъминланди.

Ушбу чора-тадбирлар Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатида фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилиш устувор аҳамиятга эга эканининг яна бир бор тасдиғидир.

Юртимизнинг ҳеч бир фуқароси эътиборан четда қолмайди ва Ватанига етиб олиши учун барча тегишли чоралар кўрилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zebo Meliyeva

zebo@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш