Logo

Ўзбекистон элчиси Туркманистон бетарафлигининг 30 йиллиги юбилей медали билан тақдирланди

Декабрь 29, 2025. 12:27 • 54 сония

111
Ўзбекистон элчиси Туркманистон бетарафлигининг 30 йиллиги юбилей медали билан тақдирланди
Ўзбекистон элчиси Туркманистон бетарафлигининг 30 йиллиги юбилей медали билан тақдирланди

АШХОБОД, 29 декабрь. /“Дунё” АА/. Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Ўзбекистон элчиси Равшанбек Алимовни “Туркманистон бетарафлигининг 30 йиллиги” юбилей медали ҳамда эсдалик кумуш нишони билан тақдирлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Туркменистан сегодня” давлат ахборот агентлиги хабарига кўра, тақдирлаш маросими пойтахтдаги “Мекан” саройида “Халқаро тинчлик ва ишонч йили: бетараф Туркманистоннинг ишончли қадамлари” тадбири доирасида бўлиб ўтди.

Мукофотлар Туркманистон мустақиллиги ва доимий бетарафлик мақомини мустаҳкамлашдаги катта хизматлари, халқаро тинчлик ва ишонч сиёсатини қўллаб-қувватлаш ва илгари суришга қўшган ҳиссаси ҳамда мамлакатнинг доимий бетарафлик мақомини олганининг 30 йиллиги муносабати билан топширилди.

Давлатимиз раҳбари бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг қатор дипломатик ваколатхоналари раҳбарларини ҳам мукофотлади. Улар орасида АҚШ, Россия, Германия, Эрон, Озарбайжон, Тожикистон, Туркия, Япония ва Жанубий Корея дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари, ЮНИСЕФ вакили ва Осиё тараққиёт банкининг Туркманистондаги ваколатхонаси раҳбари бор.

“Дипломатлар кўп йиллик ҳалол меҳнати, самарали фаолияти ва икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга, илм-фан, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳалардаги дастурларни амалга оширишга қўшган шахсий ҳиссаси учун тақдирланди”, –деб ёзилган нашрда.

“Turkmenportal” фотоси

Default Avatar

Материал муаллифи

Samandar Xodjiyev

samandar@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш