Масқатда Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига бағишланган тақдимот ўтказилди
Июнь 14, 2026. 14:00 • 2 дақ
• 20МАСҚАТ, 14 июнь /“Дунё” АА/. Ўмон Султонлиги пойтахтида Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига бағишланган кенг қамровли тақдимот маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилади “Дунё” АА мухбири.
Мазкур тадбир шу йилнинг 3 июль кунидан бошлаб Маскат–Тошкент йўналиши бўйича тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши арафасида “Oman Air” авиакомпанияси билан ҳамкорликда “Ўмон ва Ўзбекистонни кашф этинг: икки томонлама туризм алоқаларини ривожлантириш” мавзусида ташкил этилди.
Анжуманда “Oman Air” авиакомпанияси Бош ижрочи директори ўринбосари Ҳамуд ал-Алавий, Султонликнинг Мерос ва туризм вазирлиги масъуллари, 10 дан зиёд етакчи туроператор ва туристик компаниялар раҳбарлари, шунингдек, Ўмонда кенг аудиторияга эга инфлюенсерлар ва блогерлар иштирок этди.
Тадбирда Самарқанд вилояти туризм бошқармаси бошлиғи раҳбарлигида вилоятнинг етакчи сайёҳлик корхоналари вакиллари видеоконференцалоқа орқали иштирок этди.
Анжуман доирасида Ўзбекистоннинг бой сайёҳлик имкониятлари тақдимоти, россиялик ёзувчи Дарья Сиротинанинг инглиз тилидаги “Discovering Uzbekistan” номли китоби ҳамда Ўмон Мерос ва туризм вазирлиги томонидан “Visit Oman” лойиҳаси тақдимотлари ўтказилди. Шунингдек, “Oman Air” вакиллари Маскат–Тошкент йўналиши бўйича янги рейслар қатнов жадвали ва шартлари ҳақида батафсил маълумот берди.
Ушбу тақдимот Ўмоннинг етакчи оммавий ахборот воситалари томонидан кенг ёритилди ва Султонлик жамоатчилиги ҳамда туризм соҳаси вакиллари ўртасида катта қизиқиш уйғотди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси



