Сеулда илк бор “Мен нечун севаман Ўзбекистонни” танлови ўтказилди

Октябрь 18, 2026. 15:30 • 2 дақ

• 139
Сеулда илк бор “Мен нечун севаман Ўзбекистонни” танлови ўтказилди
Сеулда илк бор “Мен нечун севаман Ўзбекистонни” танлови ўтказилди

СЕУЛ, 18 октябрь. /“Дунё” АА/. Сеулдаги Ханкук чет тиллар университети (HUFS)да Ўзбекистон элчихонаси ташаббуси ҳамда олийгоҳ раҳбарияти кўмагида илк бор “Мен нечун севаман Ўзбекистонни” ўзбек тили билимдонлари танлови бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир 21 октябрь – Ўзбек тили байрами кунига бағишланди. Танловда ўзбек тили ва адабиёти факультети талабалари иштирок этиб, Ўзбекистоннинг тили, тарихи, адабиёти ва маданий меросига оид билимларини намойиш этдилар.

Якуний босқичда Ўзбекистон элчиси Алишер Абдусаломов ўзбек тилини ўрганиш халқнинг миллий ўзлиги, тарихий хотираси ва маданий анъаналарини чуқурроқ англашга ёрдам бериши, шунингдек, икки давлат ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.

Дипломат Ўзбекистонда ишлаш ёки қўшма лойиҳаларда қатнашишни режалаштираётган жанубий кореялик талабалар учун ўзбек тилини билишнинг амалий аҳамиятини қайд этди. Тилни ва маҳаллий маданий хусусиятларни билиш ҳамкорлар билан самарали мулоқот ўрнатишга кўмаклашади.

Шунингдек ўқинг

Танлов якунларига кўра, ҳакамлар ҳайъати асосий ва махсус номинациялар бўйича ғолиб ва совриндорларни аниқлади. Уларга Ўзбекистон элчихонасининг эсдалик совғалари ва сертификатлари топширилди.

Келгусида ташкилотчилар танловга Жанубий Кореянинг бошқа университетларини ҳам жалб қилиш ва уни университетлараро даражага олиб чиқишни режалаштирмоқда. 

Ушбу ташаббус ўзбек тилига бўлган қизиқишни ошириш, талабалар ва ўқитувчилар ўртасида билим алмашиш ҳамда икки мамлакат ўртасидаги таълим ва гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш