Тошкентда “Инсон учун” фестивали бўлиб ўтди

Май 16, 2026. 19:30 • 2 дақ

62
Тошкентда “Инсон учун” фестивали бўлиб ўтди
Тошкентда “Инсон учун” фестивали бўлиб ўтди
Тошкентда “Инсон учун” фестивали бўлиб ўтди
Тошкентда “Инсон учун” фестивали бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 16 май. /“Дунё” АА/. Пойтахтимизда Ўзбекистон Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан III “Инсон учун” фестивали ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Сўнгги йилларда тадбир ихтисослаштирилган ярмаркадан инклюзивлик, бандлик ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланган бўш иш ўринлари ярмаркалари, касбий танловлар, таълим дастурлари ва муҳокама учрашувларини ўзида бирлаштирган кенг кўламли ижтимоий платформага айланди.

Бу йилги фестивалнинг асосий воқеаларидан бири ногиронлиги бўлган шахсларнинг касбий кўникмаларини ривожлантириш ва бандлигига кўмаклашишга қаратилган халқаро ҳаракат – Ўзбекистондаги илк “Abilympics” республика чемпионати бўлди. Чемпионат доирасида иштирокчилар турли касбий йўналишлар бўйича ўз салоҳиятини намойиш этиб, иш берувчилар эса малакали ва шижоатли мутахассислар билан танишиш имкониятига эга бўлдилар.

Шунингдек ўқинг

Фестиваль давомида инклюзив бандлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Тадбирда ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринлари яратаётган ҳамда инклюзив корпоратив маданият тамойилларини жорий этаётган компаниялар ва тадбиркорлар иштирок этди.

 “Ижтимоий ҳимоя агентлиги учун ногиронлиги бўлган одамлар нафақат қўллаб-қувватлаш олишлари, балки ўрганишлари, ишлашлари, ривожланиши ва жамиятга тўлиқ қўшилганликларини ҳис қилишлари учун шароит яратиш айниқса муҳимдир”, - дея қайд этди Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шахноза Мирзиёева.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш