АҚШдан депортация қилинган 18 нафар Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди
Август 01, 2026. 22:10 • 1 дақ
• 133
ТОШКЕНТ, 1 август. /“Дунё” АА/. АҚШ миграция қонунчилиги талабларини бузгани учун депортация қилинган 18 нафар Ўзбекистон фуқароси бугун махсус чартер рейс орқали Тошкент халқаро аэропортига олиб келинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ҳамюртларимизнинг ватанга қайтарилиши Ўзбекистон ва АҚШнинг ваколатли идоралари ўртасидаги яқин ҳамкорлик ва мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатлар натижасида амалга оширилди. Жараён доирасида фуқароларнинг шахсини аниқлаш, зарур сафар ҳужжатларини расмийлаштириш, ташкилий-ҳуқуқий масалаларни ҳал этиш ҳамда уларнинг хавфсиз қайтарилишини таъминлаш бўйича барча чоралар кўрилди.
Ўзбекистон хорижий давлатлар билан миграция соҳасидаги ҳамкорликни изчил ривожлантириб, ноқонуний миграциянинг олдини олиш, фуқароларнинг хориждаги ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, зарурат туғилганда уларнинг хавфсиз ватанга қайтарилишини таъминлаш юзасидан тизимли ишларни давом эттирмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси