“Дўстлик” фестивали: халқ дипломатияси ва миллатлараро тотувлик йўлидаги муҳим қадам

Июль 23, 2026. 15:30 • 2 дақ

101
“Дўстлик” фестивали: халқ дипломатияси ва миллатлараро тотувлик йўлидаги муҳим қадам
“Дўстлик” фестивали: халқ дипломатияси ва миллатлараро тотувлик йўлидаги муҳим қадам

ТОШКЕНТ, 23 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Миллий матбуот марказида 30 июль – Халқлар дўстлиги куни муносабати билан ўтказилаётган “Дўстлик” фестивали юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Қўмита раҳбарияти, миллий маданий марказлар, дўстлик жамиятлари ҳамда Биродар шаҳарлар альянси вакиллари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Унда фестивалнинг асосий мақсад ва вазифалари, дастур доирасида режалаштирилган маданий-маърифий, илмий-амалий ҳамда оммавий тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, фестивалнинг асосий тадбирларидан бири ҳисобланган I халқаро “Биродар шаҳарлар форуми”га тўхталиб ўтилиб, мазкур тадбир 24–25 июль кунлари қадимий ва навқирон Самарқанд шаҳри мезбонлигида бўлиб ўтиши, унда 30 га яқин давлатдан 100 га яқин хорижий меҳмонлар, олимлар, халқаро ташкилотлар вакиллари бир майдонда жамланиши ҳақида батафсил ахборот берилди.

Анжуманда фестивалнинг мамлакатимизда миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва халқ дипломатиясини ривожлантиришдаги ўрни алоҳида таъкидланди.

Маълумот учун, БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 30 июль санаси Халқаро дўстлик куни сифатида эътироф этилган. Шу муносабат билан ҳар йили ушбу сана бутун дунёда Халқаро дўстлик куни сифатида нишонланади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш