Ўзбекистон ва Япония ўртасида кино ва анимация бўйича янги қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди

Октябрь 31, 2026. 10:00 • 2 дақ

• 37
Ўзбекистон ва Япония ўртасида кино ва анимация бўйича янги қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди

ТОКИО, 31 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонасида Япониянинг “Heisei Project” продюсерлик компанияси вакили Котаро Окада билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашув давомида Котаро Окада жорий йилнинг 14–18 октябрь кунлари Япония делегациясининг Ўзбекистонга амалга оширган амалий ташрифи ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

У сафар доирасида Ўзбекистон Маданият вазирлиги, Анимация студиялари ассоциацияси ҳамда Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри вакиллари билан учрашиб, фикр-мулоҳазалар алмашганини таъкидлади.

Элчихонадаги музокаралар чоғида томонлар қўшма ижодий лойиҳаларни амалга ошириш, касбий алоқаларни кенгайтириш ҳамда Ўзбекистон ва Япония креатив саноати вакиллари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш имкониятларини кўриб чиқди.

Икки мамлакатнинг бой тарихий-маданий меросини оммалаштиришда кино ва анимация имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек ўқинг

Маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтириш, миллий анъаналарни тарғиб қилиш ва халқлар ўртасида ўзаро англашувни мустаҳкамлашда замонавий визуал санъат воситаларининг муҳим ўрни қайд этилди.

Мулоқот чоғида амалий алоқаларни давом эттириш ва ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини пухта ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.

Қўшма ташаббусларни ҳаётга татбиқ этиш икки мамлакатнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини бирлаштириш, ўзбек ва япон маданиятини халқаро миқёсда тарғиб қилиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш