Ўзбекистонга Индонезия парламенти делегацияси ташриф буюрди
Июнь 29, 2026. 11:20 • 56 сония
• 2
ТОШКЕНТ, 29 июнь. /«Дунё» АА/. Бугун Индонезия Халқ маслаҳати кенгаши раиси Аҳмад Музани бошчилигидаги парламент делегацияси расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Олий Мажлис юқори палатаси ахборот хизмати маълумотларига кўра, ташриф доирасида Сенат раиси Танзила Нарбаева, Қонунчилик палата спикери Нуриддин Исмоиловнинг делегация аъзолари билан учрашувлари режалаштирилган.
Шунингдек, Индонезия парламенти аъзолари Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмита, Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси фаолияти билан танишади ҳамда савдо-иқтисодий ҳамкорликка доир тадбирларда иштирок этади.
Делегация аъзолари Бухоро ва Самарқанд вилоятларининг тарихий-маданий мероси, зиёратгоҳлари ҳамда саноат ва туризм салоҳияти билан танишиши ҳам назарда тутилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси