Кувайтлик таниқли блогер Наманганда ўтказилган Халқаро мақом санъати анжуманини кенг тарғиб қилди

Июнь 29, 2026. 11:00 • 2 дақ

10
Кувайтлик таниқли блогер Наманганда ўтказилган Халқаро мақом санъати анжуманини кенг тарғиб қилди

АЛ-КУВАЙТ, 29 июнь. “Дунё” АА. Ўзбекистоннинг Кувайтдаги маданият ва туризм элчиси, таниқли блогер Абдулкарим ал-Ҳиндол 23–26 июнь кунлари Наманганда бўлиб ўтган III Халқаро мақом санъати анжуманида иштирок этди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Мамлакатимизга навбатдаги сафари давомида Абдулкарим ал-Ҳиндол Наманган вилоятининг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилиб, турли фото ва видеоматериаллар тайёрлади ҳамда уларни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида мунтазам эълон қилиб борди.

Анжуманнинг очилиш маросимида блогер тадбир ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашиб, тайёрланган видеоконтентларни намойиш қилди. Ўтказилган тадбирлар давомида ушбу видеолавҳалар иштирокчиларга ҳам тақдим этилди.

Шунингдек ўқинг

Абдулкарим ал-Ҳиндол “Андижон – 2026 йилда туркий дунё маданият пойтахти” тадбирининг очилиш маросимида ҳам қатнашиб, мазкур тадбирга оид материалларни ўз саҳифаларида ёритиб борди.

Блогернинг таъкидлашича, анжуман жараёнида тўпланган барча фото ва видеоматериаллар асосида махсус контент тайёрлаб, уни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлаштиришни режалаштирган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш