Logo

Венгриядаги ватандошларга миграция тартиб-қоидалари бўйича тушунтириш берилди

Февраль 23, 2026. 16:00 • 49 сония

36
Венгриядаги ватандошларга миграция тартиб-қоидалари бўйича тушунтириш берилди

БУДАПЕШТ, 23 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонасида Венгрияда доимий ва вақтинча истиқомат қилаётган ватандошлар иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир давомида иштирокчиларга Венгрияда бўлиш қоидалари, консуллик ҳисобида туриш тартиби ва унинг ҳуқуқий аҳамияти юзасидан маълумот берилди. Дипломатлар фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди.

Венгрия олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик ёшлар билан ўтказилган мулоқотда мамлакатдаги миграция тартиб-қоидаларига қатъий риоя қилиш зарурлиги таъкидланди. Ватандошларга турли ёт диний оқимлар ва радикал ғояларни тарғиб қилувчи гуруҳлар таъсирига тушиб қолмаслик, доимо ҳушёр ва сергак бўлиш бўйича тушунтириш берилди. Шубҳали вазиятларда дарҳол элчихонага мурожаат қилиш лозимлиги алоҳида қайд этилди.

Тадбир доирасида фуқароларни қизиқтирган ҳуқуқий ва ташкилий масалаларга батафсил тўхталиб ўтилди. Учрашув якунида, муборак Рамазон ойи муносабати билан талабаларга миллий таом — ош тарқатилди.

Бу каби учрашувлар хориждаги ватандошларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва уларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш