Вон До Ён: Корея Республикаси Ўзбекистонга келган биринчи хорижий инвесторлар қаторида
Февраль 25, 2026. 18:12 • 53 сония
• 62
НУКУС, 25 февраль. /“Дунё” АА/. Жанубий Корея элчиси Вон До Ён Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Қорақалпоғистонга уюштирилган сафар таассуротлари билан ўртоқлашди:
– Маълумки, Корея Республикаси Ўзбекистонга келган илк хорижий инвесторлар қаторида бўлган. 1994 йилдаёқ “Daewoo” компанияси бу ерда йирик ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этган эди. 2016 йилда қуриб битказилган Устюрт газ-кимё мажмуаси икки томонлама инвестициявий ҳамкорликнинг навбатдаги муҳим босқичи бўлди. Ушбу лойиҳа Қорақалпоғистонда амалга оширилди ва минтақадаги энг йирик саноат объектларидан бирига айланди, бу кўп жиҳатдан Жанубий Кореянинг Қорақалпоғистон Республикаси билан ҳамкорликни ривожлантиришга қизиқишини оширади.
Ташриф давомида Савдо-саноат палатаси вакиллари томонидан вилоятнинг туризм салоҳияти ва бизнес юритиш учун мавжуд имкониятларга бағишланган тақдимот ўтказилди. Қорақалпоғистон юқори технологияли йўналишларга, жумладан, сунъий интеллектни ривожлантиришга фаол сармоя киритаётгани алоҳида эътиборни тортди.
Сунъий интеллект Корея Республикаси учун ҳам стратегик устувор йўналишлардан биридир. Шу муносабат билан, элчи сифатида мен Қорақалпоғистон билан юқори технологияли соҳаларда, биринчи навбатда, сунъий интеллект соҳасида, ўзаро манфаатли бўлган турдош инновацион тармоқларда ҳамкорликнинг янги шаклларини излашга кўмаклашмоқчиман.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
