Истанбулда ватандошлар учун сайёр қабул ўтказилди
Июнь 05, 2026. 14:55 • 2 дақ
• 34
ИСТАНБУЛ, 5 июнь. /“Дунё” АА/. Истанбул шаҳрининг Пендик туманида Бош консулхонамиз дипломатлари томонидан ватандошлар учун сайёр қабул ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Учрашувда ҳамюртларимизни қийнаётган консуллик-ҳуқуқий, миграция, ижтимоий ва бошқа муҳим масалалар юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ҳамда айрим муаммоларни амалий ҳал этиш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланди.
Шунингдек, сайёр қабул доирасида Пендик туман Фуқаролик ҳолатларини қайд этиш бошқармаси раҳбарияти билан расмий учрашув ўтказилди. Мулоқотда Ўзбекистон фуқароларига нисбатан туғилиш, вафот этиш, никоҳ ва бошқа фуқаролик ҳолати далолатномаларини расмийлаштириш билан боғлиқ амалий масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Учрашув давомида Ўзбекистон фуқароларига кўрсатилаётган давлат хизматларини янада қулайлаштириш, ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнларида юзага келаётган айрим муаммоларни тезкор бартараф этиш, идоралараро ахборот алмашинувини кучайтириш ҳамда фуқаролар манфаатларини таъминлашга қаратилган истиқболли таклиф ва ташаббуслар юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
Якунда дипломатлар ва ватандошлар ўртасидаги бундай очиқ мулоқотларни мунтазам давом эттириш ҳамда фуқаролар томонидан кўтарилган масалаларни тезкорлик билан ҳал этишга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси




