Logo

Япония дўконларида илк бор Ўзбекистонда етиштирилган узум сотила бошланди

Ноябрь 08, 2025. 13:52 • 45 сония

274
Япония дўконларида илк бор Ўзбекистонда етиштирилган узум сотила бошланди

ТОКИО, 10 ноябрь. /"Дунё" АА/. Япониянинг машҳур "AEON" савдо тармоғи дўконларида илк бор Ўзбекистонда етиштирилган узум сотила бошланди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"AEON Co., Ltd." – Япониядаги чакана савдо соҳасидаги етакчи компанияларидан бири ҳисобланади. Ушбу компания барқарор юқори айланма маблағ, кўплаб дўкон ва савдо марказлари тармоғига эга. 2024 йилда компания айланмаси тахминан 70,1 миллиард долларга баҳоланган. Унинг Япония бўйлаб 20 мингдан ортиқ савдо марказлари мавжуд. Ходимлари сони 540 минг нафардан ортиқ.

Мамлакатмизда етиштирилган узумларни Японияга экспорт қилиш япон компанияси – "Washin Trading Co., Ltd." кўмагида йўлга қўйилди.

Япония бозори анъанавий равишда ўзлаштириш учун мураккаб ҳисоблангани боис, мазкур йилда пилот лойиҳа сифатида бир турдаги мева сотувидан бошланди. 2026 йилдан бошлаб "AEON" билан ҳамкорликда Ўзбекистондан бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, жумладан, қовун, лимон, хурмо, анор, брокколи ва бошқаларни Японияда сотиш имкониятлари кўриб чиқилади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш