Logo

Финляндиядан муносабат: Ислом цивилизацияси марказининг очилиши бутун мусулмон дунёси учун муҳим воқеадир

Март 18, 2026. 10:00 • 2 дақ

85
Финляндиядан муносабат: Ислом цивилизацияси марказининг очилиши бутун мусулмон дунёси учун муҳим воқеадир

ХЕЛСИНКИ, 17 март. /“Дунё” АА/. Финляндия мусулмонлар жамоаси имоми Рамил Беляев Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази очилиши муносабати билан табрик йўллади:

– Тошкент шаҳрида Ислом цивилизацияси марказининг очилиши нафақат Ўзбекистон, балки бутун мусулмон дунёси, халқаро илмий-маданий ҳамжамият учун муҳим воқеадир. Марказ ислом цивилизациясининг бой илмий ва маънавий меросини чуқур ўрганиш, жамоатчилик ўртасида кенг тарғиб қилиш, турли маданият ва дин вакиллари ўртасида мулоқотни ривожлантиришга хизмат қилади.

Бугунги кунда Ўзбекистон жадал ривожланаётган, очиқ ва замонавий давлат сифатида халқаро майдонда ўз нуфузини мустаҳкамлаб бормоқда. Мамлакатда иқтисодий тараққиётни жадаллаштириш, фуқаролар фаровонлигини ошириш ва демократик институтларни мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани алоҳида эътирофга лойиқ.

Шунингдек ўқинг

Сўнгги йилларда мамлакатимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, инвестиция муҳитини яхшилаш, таълим ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш бўйича муҳим қадамлар қўйилди. Бу ислоҳотлар нафақат ички барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади, балки Ўзбекистоннинг халқаро нуфузини сезиларли даражада оширади.

Ўзбекистондамиллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлашга катта эътибор қаратилаётганини алоҳида таъкидлаш лозим. Фикримча, Ўзбекистон Марказий Осиёда тинчлик, ҳамкорлик ва тараққиётни илгари суришда муҳим ўрин тутади. Мамлакатнинг ташқи сиёсатдаги очиқлик, яхши қўшничилик ва халқаро мулоқотни қўллаб-қувватлашга қаратилган саъй-ҳаракатлари жаҳон ҳамжамияти томонидан юқори баҳоланмоқда.

Ишончим комилки, ушбу ислоҳотлар келгусида ҳам изчил давом эттирилиб, Ўзбекистоннинг иқтисодий қудратини янада мустаҳкамлаш, халқ фаровонлигини юксалтириш ва мамлакатнинг халқаро нуфузини оширишга хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш