Logo

Ўзбекистон элчиси Ўмон Савдо-саноат палатаси раиси билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Апрель 22, 2026. 14:55 • 2 дақ

386
Ўзбекистон элчиси Ўмон Савдо-саноат палатаси раиси билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

МАСКАТ, 22 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Абдусалом Хатамов Ўмон Савдо-саноат палатаси раиси шайх Файсал ал-Раввос билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқот чоғида икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, хусусан, Ўмон бозорида талаб юқори бўлган мева-сабзавотлар экспортини кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Суҳбат давомида Файсал ал-Раввос сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги муносабатлар янги босқичга кўтарилгани, барча соҳаларда ижобий ўзгаришлар кузатилаётгани ҳамда бир қатор қўшма лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилаётганини қайд этди.

Шунингдек ўқинг

Бундан ташқари, учрашув доирасида мамлакатимизда етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини Уммон бозорида кенг тарғиб қилиш ҳамда маҳаллий харидорлар билан тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш мақсадида бизнес-миссиялар ва кўргазмалар ташкил этиш имкониятлари кўриб чиқилди.

Учрашув якунида, палата раисига жорий йилнинг 16–19 июнь кунлари бўлиб ўтадиган V Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш таклифномаси берилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш