Logo

Ўзбекистон ва Қозоғистон ахборот соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Апрель 01, 2026. 11:31 • 49 сония

68
Ўзбекистон ва Қозоғистон ахборот соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

ТОШКЕНТ, 1 апрель. /“Дунё” АА/. Ташқи ишлар вазири Ермек Кошербаев бошчилигидаги Қозоғистон делегациясининг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида 31 март куни “Дунё” ахборот агентлигида Қозоғистон ташқи сиёсат идораси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда томонлар агентлик фаолияти билан батафсил танишиб, ахборот алмашинувини кенгайтириш ва замонавий медиа ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек ўқинг

Ушбу мулоқот Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ахборот соҳасидаги ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилиши таъкидланди.

Суҳбат жараёнида томонлар тажриба алмашишни фаоллаштириш ва қўшма медиа лойиҳаларни амалга ошириш бўйича фикр-мулоҳаза алмашди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш