Жанубий Кореядаги ёнғинда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарлар ўз тасдиғини топмади
Январ 31, 2026. 16:14 • 28 сония
• 246
СEУЛ, 31 январь. / “Дунё” АА/. Оммавий ахборот воситаларида Жанубий Кореяда юз берган ёнғин оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани ҳақида тарқалган хабарлар тасдиқланмади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаментининг маълум қилишича, мамлакатимизнинг Сеулдаги дипломатик ваколатхонаси Жанубий Кореянинг ваколатли органлари билан доимий алоқада бўлиб, воқеа тафсилотларига аниқлик киритмоқда. Билдирилишича, ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари мавжуд эмас.
Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси дипломатлари воқеа жойига бориб, вазиятни ўрганганларида ҳалок бўлган шахс 60 ёшли Қозоғистон Республикаси фуқароси эканлиги аниқланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
