Logo

Чилидаги ўрмон ёнғинларида 20 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлди, миллий мотам эълон қилинди

Январ 24, 2026. 11:10 • 52 сония

86
Чилидаги ўрмон ёнғинларида 20 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлди, миллий мотам эълон қилинди

ТОШКЕНТ, 24 январь. /“Дунё” АА/. Чилида кенг кўламли ўрмон ёнғинлари давом этмоқда, бунинг оқибатида 20 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлди, 300 нафардан зиёд одам жароҳат олди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Американинг “AP News” ахборот агентлиги маълумотларига кўра, ёнғин ўнлаб аҳоли пунктларини вайрон қилган, юзлаб одамлар эвакуация қилинган.

Таъкидланишича, ёнғинлар бошланганидан бери 45,7 минг гектарга яқин ўрмон ёниб кетган. Икки мингдан ортиқ турар жой биноси бутунлай вайрон бўлган, етказилган зарарни баҳолаш давом этмоқда.

Ёнғинларни ўчириш жараёнида ўт ўчирувчилар ва ҳуқуқ-тартибот кучлари қўшимча таҳдидларга дуч келишди. Ўт ўчириш бўлинмаларига, жумладан, ўқотар қуролдан фойдаланган ҳолда ҳужумлар қайд этилган.

Фуқаролик дронларининг рухсатсиз парвозлари ҳам жиддий қийинчиликларни келтириб чиқармоқда, бунинг натижасида қатор ҳудудларда авиация фаолияти вақтинча тўхтатилди. Расмийларнинг таъкидлашича, ёнғин зонасида учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш тақиқланган.

Чили президенти Габриэль Борич миллий мотам эълон қилди ва ўт ўчирувчиларга ҳужумларга йўл қўйилмаслигини маълум қилди. Ёнғин оқибатларини бартараф этиш учун мамлакатга халқаро ёрдам юборилмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

xojabek@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш