Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари ва ХМТ минтақавий директори меҳнат мигрантларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар
Май 20, 2026. 22:10 • 58 сония
• 47
ТОШКЕНТ, 20 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев бугун Халқаро миграция ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Артур Эркен билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, мулоқот давомида меҳнат мигрантларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.
“Тошкент халқаро миграция форуми”нинг муваффақиятли ташкил этилгани алоҳида қайд этилди.
Томонлар қўшма фаолият натижаларини муҳокама қилиб, халқаро даражада ҳамкорликни янада чуқурлаштириш бўйича келгуси режаларни белгилаб олди.
“Дунё” АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Австралия етакчи компаниялари қўшма лойиҳаларни кенгайтиришдан манфаатдор

ТИВда Сув ресурсларини бошқариш халқаро институти бош директори билан учрашув бўлиб ўтди


