“Target” журнали: Июль ойининг ўзида Ўзбекистонга қарийб 1,2 миллион нафар хорижий сайёҳ келган
Август 24, 2026. 21:30 • 1 дақ
• 45
ПЕКИН, 24 август. /“Дунё” АА/. Хитойнинг “Target” туризм журналида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Нашрда қайд этилишича, 2026 йил январь–июль ойларида Ўзбекистонга туристик мақсадларда 7,7 миллиондан зиёд хорижий фуқаро ташриф буюрган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,4 миллион нафарга ёки 22,6 фоизга кўпдир.
Жумладан, июль ойининг ўзида мамлакатимизга қарийб 1,2 миллион нафар хорижий сайёҳ келган. Йилнинг биринчи ярмида эса туристик оқим 6,5 миллион нафардан ошиб, 2025 йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 25 фоизга ўсган.
“Target” Ўзбекистонга хорижий сайёҳлар оқимининг барқарор ўсиб бораётгани мамлакатнинг минтақадаги жозибадор туристик йўналиш сифатидаги мавқеи тобора мустаҳкамланаётганидан далолат беришини таъкидлаган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси