"Эл-юрт умиди" жамғармаси Буюк Британиянинг нуфузли университетлари билан ҳамкорликни янада кенгайтиради
Май 05, 2025. 09:53 • 34 сония
• 105
ЛОНДОН, 5 май. /"Дунё" АА/. Буюк Британиянинг Уорвик университети ва мамлакатимизнинг "Эл-юрт умиди" жамғармаси масъуллари ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари ва ўзаро манфаатли муносабатларни кенгайтириш масалалари бўйича фикр алмашилди.
Уорвик университети масъулларига "Эл-юрт умиди" жамғармаси фаолияти, номзодлар учун мавжуд талаблар ва танловлар тўғрисида сўзлаб берилди.
Учрашув якунида таълим йўналишларида ҳамкорлик алоқаларини фаоллаштиришга келишиб олинди.
Уорвик университети 1965 йилда ташкил этилган. Мазкур олий таълим муассасаси "QS World University Rankings" халқаро рейтингида 69-ўринда қайд этилган. Ҳозирги кунда ушбу университетда "Эл-юрт умиди" жамғармасининг 10 нафар иқтидорли стипендиатлари таҳсил олмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Берлинда "Ўзбекистон-Германия университетлари биринчи форуми" ўтказилди
ЎзДЖТУ делегацияси Аградаги университетга ташриф буюрди
Фарғона вилояти мактаб ўқитувчилари Япония таълим тажрибасини ўрганди
Буюк Британиянинг етакчи олий таълим ташкилоти билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилади