Logo

Туркиялик шифокорлар Ўзбекистонда болаларга эстетик пластик жарроҳлик амалиётини ўтказади

Октябрь 28, 2023. 12:05 • 39 сония

193
Туркиялик шифокорлар Ўзбекистонда болаларга эстетик пластик жарроҳлик амалиётини ўтказади

ИСТАНБУЛ, 28 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош консулхонасида Истанбулдаги йирик «Healthis Assistance Saglik Hizmati» ширкати бош координатори Абдулкарим Хасанато билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Суҳбат давомида Ўзбекистондаги туғма нуқсонлар билан дунёга келган, ёки куйиш ва бошқа сабаблар оқибатида тана жароҳатларига эга болаларга эстетик  пластик жарроҳлик амалиётини ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.  

Дастлабки босқичда Болаларни кўллаб-қувватлаш фонди билан биргаликда Фарғона вилоятидаги болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида 40 дан ошиқ эстетик жарроҳлик амалиётига муҳтож бўлган болаларга ёрдам кўрсатиш бўйича келишиб олинди.

Абдулкарим Хасанато ушбу мураккаб турдаги жарроҳлик амалиётини Туркиянинг кўзга кўринган «Cam va Sakura hastanisi» клиникаси шифокори Жашкан Перчин ва  «Medipol universiteti»  клиникаси шифокори Бозкурт Мехмет ўз жамоаси билан амалга оширишини таъкидлади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш