Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси бошчилигидаги парламент делегацияси Қозоғистонга ташриф буюрди
Август 19, 2025. 10:01 • 46 сония
• 19
ТОШКЕНТ, 19 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги парламент делегацияси кеча Қозоғистон Парламенти Сенати раиси Маулен Ашимбаевнинг таклифига биноан Остона шаҳрига расмий ташриф билан борди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, ташриф доирасида Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва Қозоғистон Парламенти Сенати ўртасида 2025-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорликни ривожлантириш бўйича "йўл харитаси"ни имзолаш режалаштирилган. Ҳужжат парламентлараро мулоқотни мустаҳкамлаш ва икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган.
Ташриф дастурига мувофиқ Сенат Раиси Танзила Нарбаеванинг Қозоғистон Парламенти Сенати Раиси Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Парламенти Мажлиси Раиси Ерлан Кошанов, шунингдек, Қозоғистон Президенти ҳузуридаги Хотин-қизлар ва оилавий-демографик сиёсат ишлари бўйича миллий комиссия аъзолари билан учрашувлари назарда тутилган.
Бундан ташқари, делегация аъзолари Ўзбекистон ва Қозоғистон илмий-ижодий зиёлиларининг биринчи форумида ҳам иштирок этади, шунингдек, "Остона" халқаро молия маркази фаолияти билан танишади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Қатар парламент аъзолари ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди
Сенатда Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси раиси билан учрашув бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Венгрия парламентлари ўртасида Англашув меморандуми имзоланди